3 Феврал 2026 йил 276

Юнусобод туманида навбатдаги сайёр қабул

Жойларда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш амалиёти кўплаб муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини бермоқда. Юнусобод туманида жойлашган “Увайсий” маҳалласи аҳлининг муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган сайёр қабулга йигирмадан ортиқ фуқаролар ташриф буюришди. Мурожаатларни ўрганиш чоғида олти нафар фуқаронинг мурожаатлари қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Х.Феруза 2024 йилда танишига катта қийматли маҳсулот берганлиги, аммо шу кунга қадар маҳсулотлар пулининг деярли ярми қайтарилмаганлиги, пулнинг қолган қисмини ундириб беришда ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди. Тергов жараёнида гумонланувчи томонидан етказилган моддий зарар қоплаб берилди.

И.Акмал профилактика инспектори томонидан ўрганилаётган ҳужжатлар бўйича иш чўзилаётганлигидан норозилигини билдирди. Ўрганиш жараёнида қайд этилган ҳужжатларда ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланиб, ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун маъмурий баённома билан жиноят ишлари бўйича туман судига юборилиши таъмиинланди.

Ҳуқуқий ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатларга ечим топиш бўйича соҳа вакилларига тегишли топшириқлар берилиб, ижро муддатлари назоратга олинди. Бу каби ҳар бир фуқаронинг мурожаатларига эътибор, уларнинг қонуний ечимини таъминлаш орқали ҳуқуқий фуқаролик жамиятини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар пойтахтнинг барча туманларида изчил равишда олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech