23 Март 2026 йил 108

Яшнобод туманида меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилиб келаётган фойдали меҳнат билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар ҳамда туман ИИО ФМБ пробация бўлими ҳамда профилактика ҳисобида турувчи, меҳнат миграциясидан қайтган ва меҳнат бозорига илк кириб келаётган билим даргоҳлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда туманда жойлашган 25 та йирик иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 650дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. 150дан зиёд ишсиз бўлган туман фуқаролари, 45 нафар пробация ва профилактика ҳисобида турувчи шахслар қатнашган тадбирда 25 нафар фуқаролар корхоналарга,12 нафари  турли ташкилотларга танлаган ишга жойлашишлари учун йўлланмаларни қўлга киритишди. 18 нафари танлаган касбларини пухта эгаллашлари учун касб-ҳунар ўқув марказларига йўналтирилди.  Таъкидлаш жоизки, мазкур меҳнат ярмаркасида  пойтахтимизнинг Бектемир, Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек туманларининг  фойдали меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролари ҳам қатнашдилар. Мазкур иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг фойдали меҳнатга жалб  қилиш орқали оилавий фаровонлигини оширишга кўмаклашиш, ижтимоий мавқеи, жамият ҳаётида фаоллигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида амалга оширилиши  белгиланган.

Барча янгиликлар

Text to speech