7 Феврал 2026 йил 330

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ биносида туман ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман прокуратураси вакиллари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва масъул ташкилот ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда Янгиҳаёт туманнинг криминоген вазиятини барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган манзилли чора-тадбирлар “Йўл харитаси”даги устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Хусусан, туман ҳудудида криминоген вазиятини барқарорлаштириш ҳамда хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш, хавфсизликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг инспекторим” ва “Рақамли хавфсиз мактаб” платформаларини кенг жорий этиш, таълим муассасаларида видеокузатув тизими ҳамда қоровуллик хизмати малакасини ошириш орқали ўқувчилар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда 24/7 режимида ишловчи туристик кўчалар, бозорлар ва аҳоли гавжум масканларда жамоат тартибини сақлаш, хонадон ва тадбиркорлик объектларини техник қўриқловга олиш ишларини жадаллаштириш, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уюшган жиноятчилик, яширин иқтисодиёт ва коррупциявий омилларни рақамлаштириш орқали бартараф этиш ҳамда криминоген элементлар фаолиятига буткул барҳам бериш ва бошқа асосий йўналишлар кўриб чиқилди ва масъулларга қатор топшириқлар берилди.

© Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati | Пресс-служба хокимията Янгихаётского района

Барча янгиликлар

Text to speech