27 Март 2026 йил 110

Янги автомашиналар юрт тинчлиги хизматида

Юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш баробарида инсон қадр-қимматини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини яратишга қаратилган жараёнлар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Хусусан, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини сақлашга энг муҳим вазифалардан бири сифатида қаралиб, ички ишлар органлари – халқимизнинг яқин ҳимоячиси бўлиши кераклиги таъкидланади. Шу мақсадда Юртбошимиз томонидан ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, хизматни илғор замонавий техник, транспорт воситалари билан жиҳозлаш, етук маънавий кадрлар билан жамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ички ишлар вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида кенг кўламли ишлар олиб борилиб, соҳавий хизматлар моддий-техник жиҳатдан тобора такомиллаштирилмоқда. Айниқса, бевосита шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонлари кўз ўнгида кечаю кундуз хизмат олиб борувчи соҳаларда ўзгаришларнинг амалга оширилиши хизмат самарадорлигини оширибгина қолмай, фуқароларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, фахр туйғусини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати инспекторларига 14 дона Chevrolet Cobalt русумли махсус жиҳозланган хизмат автомобиллари топширилгани бу фикримизга яққол мисолдир. Туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи иштирокида ўтказилган тадбирда, мазкур автомашиналар ходимларга тантанали равишда топширилди.
Бу автомашиналар хизмат самарадорлигини оширишга, ҳар бир салбий ҳолатларга ўз вақтида, тезкорлик билан етиб бориб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Барча янгиликлар

Text to speech