Ички ишлар органларида ходимларнинг касбига бўлган ижобий ёндашувини шакллантириш, маҳоратларини ошириб боришга рағбат, соҳавий ходимлар ўртасида ижобий рақобатни тарбиялаш, билим ва кўникмаларини оширишга интилишини кучайтириш мақсадида даврий равишда кўрик-танловлар ўтказиш анъанага айланган. Шундай анъаналарнинг навбатдагиси пойтахт ИИББ ҳудудий тузилмаларида хизмат олиб бораётган 12 нафар психолог ходимлар ўртасида ўтказилди. “Энг яхши психолог”ни аниқлаш кўрик-танловида иштирокчиларнинг психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари, тарғибот-ташвиқот ишлари, тренинг, семинар, конференция ва бошқа илмий-маърифий тадбирлардаги иштироки, психология касбини ёритишга қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози видеоролиги, соҳани ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий этиш истиқболлари, билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар тажрибали ҳакамлар томонидан диққат билан ўрганилиб, баҳоланиб борилди.
Тўпланган умумбаллар натижасига кўра: 1-ўрин Яккасарой тумани ИИО ФМБ психолог таъминлаш гуруҳи катта психологи, капитан Сайёра Кадировага, 2-ўрин Бош бошқарма Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси психолог таъминлаш гуруҳи катта психологи, лейтенант Ботиржон Ўткуровга, 3-ўрин Бош бошқарма Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ бригадаси кадрлар гуруҳи катта психологи, капитан Ранета Зияеваларга насиб бўлди. Ғолиблар Бош бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолибларни ғалаба билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.