25 Июн 2025 йил 480

Назариётдан амалиётга қадам

Назарий билимлар амалий билимлар билан мустаҳкамлансагина у ўз самарасини беради. Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органлари амалиётини ташкил этиш” тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларида вазирлик Академиясида тайёрланаётган мутахассисликларнинг ўқув режасига мувофиқ, Академия кундузги таълим 1-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув, 2-ўқув курси курсантларининг дуал таълим асосида иш ўрганиш амалиётини ўтказиш белгиланган. Юқоридаги ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, иш ўрганиш амалиётини юқори савияда ташкил этиш мақсадида, жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББда амалиёт олди йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ИИББ раҳбарияти, ходимлари, ИИВ ШХББ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси масъул ходими, фахрийлар, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, курсантлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Юзга яқин Академия кундузни таълим 1-2 ўқув курси курсантларининг амалиёти шаҳар ИИББнинг ҳудудий бўлинмаларида, тегишли соҳавий хизматларда, тажрибали ходимларнинг назорати остида ўтказилади. Йиғилишда курсантлар малакавий амалиёт дастури, ИИВнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича амалиёт ўташлари, шунингдек, кун тартиби, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилишлари таъкидланди. Йиғилиш якунида ўқиш давомида ижобий натижаларни қўлга киритган курсантларнинг ота-оналарига миннатдорлик хатлари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech