7 Апрел 2022 йил 1064

Навбатдаги сайёр қабул Учтепа туманида ўтказилди

Пойтахтимизнинг Учтепа тумани “Диёробод” маҳалласида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Ташпулатовнинг сайёр қабулида 30 дан ортиқ фуқаро иштирок этди. Унда шаҳар 3-сектор раҳбари ҳамда туман ҳокими Фарход Абдуллаев томонидан кўриб чиқилган 43 та мурожаатнинг 28 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 13 та мурожаатни ижобий ҳал қилиш учун муддатлар белгиланди. Самимий руҳда, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда пробация масаласи, уй-жой ва хонадонларни таъмирлаш муаммоси, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, фуқароларни иш билан таъминлаш, ҳарбий сафарбарликка юбориш каби яна кўплаб масалалар ўрганилди. Бу каби тадбирлар пойтахтимиз туманларида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech