13 Апрел 2022 йил 1837

Навбатдаги сайёр қабул Миробод туманида ўтказилди

Пойтахтимизнинг Миробод тумани “Миробод” маҳалласида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Ташпулатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабул жараёнида 20 тадан ортиқ фуқаролар 27 та муаммолари билан мурожаат этишди. 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 11 та мурожаатни ижобий ҳал қилиш юзасидан муддатлар белгиланди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда уй-жой ва хонадонларни таъмирлаш муаммоси, фуқароларга дори-дармон билан ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш каби яна кўплаб масалалар ўрганилди. Бу каби тадбирлар пойтахтимиз туманларида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech