17 Феврал 2026 йил 263

Намунавий амалиёт машғулотлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси топшириғига мувофиқ Андижон вилояти прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиёт машғулотлари бўлиб ўтди.
Намунавий амалиётни ўрганиш машғулотларини самарали ташкил етиш мақсадида республика давлат бошқарув ва ҳуқуқ тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ҳамда мутахассислар, шунингдек, Вазирликнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари жалб этилди.
Иштирокчилар дастлаб Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган Ситуацион маркази фаолиятини танишишди ҳамда “Менинг инспекторим” мобил иловаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар Қўриқлаш бош бошқармаси фаолияти билан танишиш ҳам айниқса қизиқарли ўтди.
Чилонзор туманида ташкил этилган Идоралараро тезкор штабининг таҳлил, бошқариш ва назорат қилиш тизими машғулот қатнашчиларидан катта қизиқиш ва таассурот уйғотди. Туманда жамоат тартибини сақлаш бўйича йўлга қўйилган 3 босқичли хизматни ўташ тартиби, шунингдек, “Ботирма” маҳалласида ёшлар, аёллар, ишсизликнинг олдини олишни ижтимоий профилактика тизими механизмлари билан танишувлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, Яккасарой туманидаги “Classic bulding” бошқарув сервис компанияси ҳамда Чилонзор тумани ИИОФМБ тунги хизмати фаолияти доирасида “Magic city” истироҳат боғида жамоат тартибини сақлаш тажрибалари ўрганилди.

Барча янгиликлар

Text to speech