24 Март 2026 йил 134

Намунали ишлаётган ходимлар рағбатлантирилди

Тинч ва осойишта юртга байрамлар ярашади. “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида пойтахт ИИББ соҳавий хизматларида сидқидилдан хизмат вазифаларини бажариб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев томонидан ўтказилган тадбирда ЙҲХБ, ППХ ҳамда профилактика инспекторларининг фидойи хизматлари навбатдан ташқари унвонлар, пул мукофотлари, ташаккурномалар билан эътироф этилди.
Шундай тадбир пойтахтимизнинг Сергели туманида ҳам ташкил этилди. Туман ИИО ФМБ шахсий таркиби иштирокида ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими, прокурори ҳамда туман ИИО ФМБ раҳбарияти қатнашди. Унда сўзга чиққанлар шахсий таркибни байрам билан муборакбод этиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларга Damas ва Cobalt хизмат автомашиналари хизматда фойдаланиш учун топширилди.
Бу каби тадбирлар ИИО ходимларининг янада шижоат билан ишлашига, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида намунали хизмат қилишига ундаши шубҳасиз.

Барча янгиликлар

Text to speech