13 Январ 2026 йил 618

Намунали ходимлар ва уларнинг ота-оналари тақдирланди

Сергели тумани ИИО ФМБда навбатдаги маърифат дарси доирасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда шахсий таркибга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ-1-сонли қарори мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар батафсил тушунтирилди.

Тадбир “Уч авлод учрашуви” ҳамда намунали ходимларни тақдирлаш маросимига уланиб кетди. Хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбарияти томонидан алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

​Фидойи ходимларнинг ота-оналарига фарзанд тарбияси учун ташаккурномалар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

© Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech