26 Октябр 2024 йил 547

Мусобақа давом этмоқда

25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ҳар йили соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган. Жорий йилда ҳам бу анъанага содиқ қолган ҳолда пойтахт ИИББ томонидан Мини-футбол бўйича  мусобақалар старт олди. Беллашувларда Бош бошқарма ва унинг қуйи тизимларидан ташкил топган 18 та жамоа иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, баҳслар жуда кескин ва қизиқарли ўтмоқда. Ҳар бир жамоанинг жисмоний тайёргарлиги юқорилигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Айни дамда Бош бошқарма марказий аппарати, ЙҲХБ, ППХБ ва Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ жамоалари ярим финалга йўл олишди. Ўз мухлисларига эга бўлган мазкур мусобақага қизиқиш янада ортиб бормоқда. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жамоаларнинг ғалабага бўлган ишончини янада ортишига хизмат қилиши шубҳасиз. Ҳадемай ғолиблар аниқланади. Биз эса уларга омад ва ғалаба тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech