21 Noyabr 2022 Yil 176

Тошкент шаҳар ИИББда халқаро мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Туркий давлатлар бирдамлиги – ривожланиш сари янги қадам” мавзусига бағишланди. Тадбирда таниқли сиёсатшунос олим Камолиддин Раббимов маъруза қилди. У ўз маърузасида, Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлиши муҳим воқеа эканлигини, ташкилотнинг шаклланиши ва унга расман қўшилишигача бўлган жараёнда иштирок этганлигини, маънавий мероси туркий-мусулмон цивилизациясининг иқтисодий ҳамда маданий бешиги бўлган мамлакат бўлиб қолаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида, Бош бошқарма бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан халқаро мусобақаларда Тошкент шаҳар ИИББ шаънини муносиб ҳимоя қилиб, ғолибликни қўлга киритган Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар батальонининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллаган Бош бошқарма ТВБСБ катта мутахассиси кичик сержант Замира Суюмовага, шунингдек, 1-ўринни эгаллаган Бош бошқарма ТВБСБ катта мутахассиси сафдор Улуғбек Низомиддиновга ҳамда Иорданиянинг Амман шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаган шу батальон катта мутахассиси сафдор Абдумалик Халоковларнинг ҳар бирига 5 миллион сўм пул ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech