Интернет тармоғида Миробод туманининг хонадонлардан бирида бир нечта мушуклар қаровсиз, яъни озиқ-овқат ва сувсиз қолдирилганлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Мушуклар деразага чиқиш ҳамда баланд товушлар чиқариш орқали қўшниларига ёлғиз ва қаровсиз қолганликлари ҳақида хабар беришарди. Уларга ғамхўрлик қилган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли Тошкент шаҳар ИИББнинг “Махсус қабулхонаси”га тушиб қолганлиги маълум бўлди.
Ушбу хабар Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларининг эътиборидан четда қолмади. Улар хонадон эгасининг қизи билан боғланиб, унинг ёрдами ҳамда хабар берган қўшнилар билан бирга хонадонга киришди ва мушукларнинг ҳолидан хабар олишди.