3 Июл 2025 йил 1853

Мурожаатлар эътиборсиз қолмаяпти

Пойтахтимизда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи томонидан жорий йилнинг июнь ойида ўтказилган сайёр қабулларга ўттиздан ортиқ фуқаролар мурожаат қилишди. Мурожаатларни ўрганиш натижасида уларнинг йигирмага яқини шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Етти нафар шахсга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Тўрт нафарининг мурожаатларини ижобий ҳал этилиши борасида тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Хусусан, туманнинг “Боғкўча” мавзесида яшовчи фуқаро М.Асрақулованинг мурожаатига асосан, 102-умумтаълим мактаби ҳудудида жойлашган спорт майдонида соат 23.00 дан сўнг тинчлик ва осудаликни таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар шу ҳудудда хизмат олиб бориши таъминланди. “Жанггоҳ” мавзесида яшовчи фуқаро М.Мирзаҳмедованинг мурожаати бўйича маҳалла ҳудуди ўрганилиб, 20 та кузатув камераси ўрнатилиши режалаштирилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада тезкор тадбир ўтказилиб, гиёҳвандлик ва психотроп воситаларни яшириш йўли билан тарқатувчи шахслар ушланди. Ўтказилаётган мазкур қабуллар фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш билан бирга аҳолининг адолатга, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлигига ишонч туғдириши билан аҳамиятлидир.

Барча янгиликлар

Text to speech