19 Май 2025 йил 559

Мурожаатлар мантиқий якунига етказилмоқда

Жорий йилнинг 18 май куни пойтахт ИИББ биносида ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Унда 37 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг турли мазмундаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилиб, яна 4 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсиялар берилди. 27 та мурожаатларни ўрганиш чоғида ундаги важ-сабабларни ўрганиш қўшимча вақт талаб қилганлиги боис ижро муддати ўрнатилиб, текширувлар якуни бўйича тайёрланган хулоса тўғрисида мурожаатчига ёзма маълумот берилиши белгиланиб назоратга олинди.
Қабул давомида ўрганилган 37 та мурожаатлар мазмунига кўра: 11 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари, 7 таси мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, 6 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш, 4 таси оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, 21 таси ижтимоий масалада ёрдам кўрсатиш, 4 таси ички ишлар ходимлари фаолияти билан боғлиқ ва яна 3 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш масалаларини ташкил этди.
Қабул давомида М.Байматова ва Н.Шоимназароваларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ижтимоий-моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро Н.Насировга моддий ёрдам ажратилди. Суд жараёнларини тўхтатиш учун тегишли ҳужжат олиш бўйича мурожаат қилган М.Ахуновага ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан сўралган маълумотнома олиб берилди. Ишга кириш масаласида мурожаат қолдирган Ф.Омонжоновга "Е-номзод" электрон тизими орқали рўйхатдан ўтиб, тегишли тартибда ҳужжатлар топшириш бўйича тушунтириш берилди. Қабул жараёнида мурожаатлари ижобий ҳал этилган фуқаролар сансалорлик, ортиқча қоғозбозликларсиз мурожаатлари ҳал бўлганликлари учун раҳбариятга ўз миннатдорликларини билдиришди.

Барча янгиликлар

Text to speech