8 Июл 2024 йил 2366

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Муомала маданияти – ходимнинг маънавий қиёфаси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети вакили профессор Аъзам Холиқов маъруза қилди. У ўз нутқида, муомала маданияти ходимнинг маънавий қиёфасини белгилашини,маънавий қиёфа эса китоб ўқиш, билим олиш, кўрган-билганлардан хулоса чиқариш орқали шаклланишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. 

Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech