Муҳтарама онахонлар! Азиз опа-сингиллар! Ички ишларнинг фидойи фахрий ходималари!
Сизларни ўз номим ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби номидан баҳор байрами – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Келажагимиз таянчи, Ватан равнақи, тараққиётини давом эттирувчи, билимли, салоҳияти кучли баркамол авлодни – Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тарбиялашда сизнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, машаққатли аммо шарафли бўлган ички ишлар органлари хизматида биз билан елкама-елка фаолият олиб боришингиз, пойтахтимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдаги хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ. Биз ўзларининг фидокорона меҳнати, хизмат бурчларини сидқидилдан бажариб келаётган, илм-фан, давлат, жамоат ишларида эришган улкан ютуқлари, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган аёлларимиз билан фахрланамиз. Ушбу янгиланиш, уйғониш палласида сизларга юксак ҳурмат ва чуқур эҳтиромимизни билдирамиз. Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, оиламиз тинчлиги, меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлмиш Сиз азизларга узоқ умр, мустаҳкам ва гўзал соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик, фаровонлик тилайман. Аёллик бахти ва баҳорий кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев