21 Апрел 2025 йил 904

Муаммолар ечимини излаб раҳбар қабулига

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси биносида бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда 50 нафар фуқаролардан 51 та мурожаат тушди. Уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 5 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг мазмунига кўра унда келтирилган муаммо сабабларини чуқурроқ ўрганиш учун муддат талаб этиладиган 42 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Хусусан, фуқаролар ечим излаган, мурожаат қилишига сабаб бўлган масалалар асосан: суриштирув-тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, ички ишлар органларига хизматга тиклаш, ички ишлар органларида хизматни ўташ, бедарак йўқолганлар бўйича қидирув, паспорт тизими билан боғлиқ масалаларни ташкил этган.
Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.В. фарзанди М.Ш.нинг уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани юзасидан қизини топишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати жойида тезкор ўрганилиб, чоралар кўрилгач, фарзанди Бухоро вилоятида эканлиги аниқланди. Айни пайтда уни Тошкентга олиб келиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, фуқаролар В.Колтинов ва Р.Дишкинларга ID карталари расмийлаштириб берилди. Фуқаро М.Подоссинникованинг аризаси асосда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тантанали равишда топширилди. Бош бошқарма бошлиғи қабулида мурожаатлари қонуний ҳал қилинган, ечимидан қониққан шахслар мамнуният билан ўз миннатдорлигини билдиришди.

Барча янгиликлар

Text to speech