14 Январ 2026 йил 648

Мирзо Улуғбек туманида Президентимиз қарорлари ўрганилмоқда

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман ҳокими, туман прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Академияси вакиллари, маҳалла раислари бошчилигида маҳалла “еттилиги” ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 январида “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, ижросини самарали таъминлаш масалаларига қаратилди. Мирзо Улуғбек туманида 70 та маҳалла мавжуд бўлиб, 2025 йил якунига кўра 5 таси “қизил”, 48 таси “сариқ” ва 17 таси “яшил” тоифаларда қолган. Ушбу маҳаллаларда криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ижтимоий профилактикани амалга оширувчи субъектлар томонидан амалга оширилаётган ишларни доимий назоратини олиб бориш, оила-турмуш доирасидаги, аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масалалари эътибор марказида бўлди. Кўрсаткичлари салбий бўлган маҳаллалар туман ҳокимлиги, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарларига бириктирилди. Шунингдек, тумандаги “қизил” ҳамда “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда бу борадаги ишларни кучайтириш, тоифаларини ижобий томонга ўзгартириш қаторида “яшил” тоифадаги маҳаллалар мақомини барқарор ушлаб туриш бўйича зарур топшириқ ва комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech