Пойтахтимизда “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги доирасида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан туманнинг “Оққўрғон” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ўтказилган тадбирда 1968 йилда туғилган уй эгаси Р.Валижон ҳамда унинг таниши 1967 йилда туғилган К.Александрга тегишли бўлган 8 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, алоҳида тувакларга экилган ўсимликлар, қадоқланиб 3 дона оқ қоғозларга ўралган, турли пластик идишларда сақланаётган яшил рангли, ўткир ҳидли ўтсимон – жами 4 килограмм 450 грамм моддалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Олинган моддалар бўйича кимёвий экспертиза тайинланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга юборилди.
Барча ҳужжатлар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимига тақдим этилди. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ҳурматли фуқаролар, Агарда сиз ҳам гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол ИИВ нинг ишонч телефони: 71-231-55-54, 71-231-55-00, 77-353-55-00, 77-454-55-00 рақамларига ёки @stopnarko_bot телеграм боти мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасидаги кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.