21 Sentyabr 2022 Yil 279

Миробод туманида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг жойларда сайёр қабуллари давом этмоқда. Навбатдаги қабул Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлими биносида бўлиб ўтди. Унда ИИББ бошлиғи, туман ҳокими Шухрат Пўлатов, ИИО ФМБ бошлиғи полковник Музаффар Атаназаров ва тегишли соҳа мутасаддилари фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўришди. Қабулда коммунал хизмат кўрсатиш, фуқароларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид 20 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Жумладан, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган маҳалла аҳолисига моддий ёрдам кўрсатилди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 12 та мурожаатни ижобий ҳал қилиш юзасидан муддатлар белгиланди. Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech