17 Январ 2026 йил 1814

Миробод туманида ПҚ-1 қарори ижроси муҳокама қилинди

2026-йил 17-январь куни Миробод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мазкур семинар-йиғилишни Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов очиб берди.

Тадбир давомида туманда:

— маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш,

— ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,

— ёшлар ўртасида жиноятчилик ва салбий ҳолатларга қарши профилактик чораларни кучайтириш,

— жамоат хавфсизлигини таъминлашда маҳалла ва жамоатчилик билан ҳамкорликни янада самарали ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, масъул идора ва ташкилот раҳбарларининг ахборотлари тингланиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда Президент қарорида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш барча мутасаддиларнинг устувор вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

© Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech