20 Январ 2026 йил 1138

Миграция масалалари эътибор марказида

Тошкент шаҳар ҳудудида пойтахт ИИББ бошлиғининг фармойишига асосан, 2026 йилнинг 1 январидан 30 январига қадар “Миграцион профилактика ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда. Мазкур тадбир давлатимиз раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, республикамиз ташқарисига чиқувчи ва ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, бу борадаги маълумотлар базасини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари ижросини самарали амалга оширишга қаратилган. Тадбирда доимий яшаш жойларидан хорижга узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтиб келган шахслар билан олиб борилган профилактик чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни “Ягона мигрантлар электрон маълумотлар базаси”га киритиб борилишини таъминлаш, профилактика инспекторлари томонидан яшаш манзилига қайтиб келган шахслар билан манзилли суҳбатлар ўтказиш, сўровномани ҳаққоний тўлдирилиши ҳамда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтишини таъминланишини алоҳида назоратга олиш каби кўплаб масалаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ойлик доирасида пойтахтнинг Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Баҳодир Анваров ўзига бириктирилган ҳудудда бўлим Пробация ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Учрашувда Пробация ҳисобида турувчи Ботир Ю. муддатидан олдин бўлим ҳисобидан ечиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу муаммони ҳал этиш юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ваколатли ташкилотларга жўнатилди. Муқим иш жойига эга бўлмаган, бўлим рўйхатида турувчилар: Бекзод И., Саидасқар С. ва А.Абдуллоҳлар ҳам доимий иш сўраб мурожаат қилишди. Бекзод ҳудуддаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига ишга жойлаштирилган бўлса, Саидасқар ва Абдуллоҳлар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказига олиб борилиб, бўш иш ўринлари билан таништирилди. Улар томонидан танланган бўш иш ўринлари бўйича тегишли корхоналарга йўлланмалар берилди.

Туманда жойлашган 300-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувга профилактик ва пробация ҳисобида турган ёшлар ҳамда хотин-қизлар таклиф этилди. Унда туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, мактаб маъмурияти ҳамда туман халқ депутати Н.Саидхўжаевалар қатнашдилар. Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган суҳбатларда тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, фойдали меҳнат билан бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва жамиятга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўтган 2025 йилда ёшлар иштирокида содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, жорий йилда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тадбир сўнггида жиноятчилик профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишларда фаол иштирок этган масъуллар ва ёшлар раҳбарият томонидан рағбатлантирилди. Бу каби хайрли ишлар юртдошларимизни айниқса, ёшларимизни иш қидириб чет элларга чиқиб кетиши, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиб юришларининг олдини олиши муқаррар.

Барча янгиликлар

Text to speech