27 Июн 2025 йил 434

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Мазкур байрам муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Қўриқлаш бошқармаларининг Ахборот хизматлари ходимлари иштирок этишди.

Пойтахт ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев ахборот хизмати жамоасини касб байрами билан табриклар экан, ўз табрик сўзида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ИИО ходимларининг фаолияти ва эришилаётган ютуқларни аҳоли орасида кенг ёритилишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта эканлигини таъкидлади. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш йўлидаги энг муҳим омил бу уларнинг профилактикасидир. Ахборот хизматлари томонидан тайёрланаётган медиа-маҳсулотлар: ҳуқуқий, ижтимоий-профилактик мазмундаги видео материаллар ва мақолалар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар орасида профилактикани кучайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, тизим ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, содир этилиш сабаблари ёритилиши – аҳолини қонунбузарлик йўлига кириб қолишдан асрайди, виктимологик омиллар аҳолига етказилишига хизмат қилади. Ички ишлар органлари тизимидаги ахборот хизматлари ходимлари ҳам туну кун халқ хизматида бўлиб, ўз касбига садоқати ва фидойилигини доимий равишда намоён қилиб келишлиги раҳбарият томонидан алоҳида эътироф этиб келиниши таъкидланди.

Пойтахт ИИББ тизимларининг Ахборот хизмати ва мультимедиа маркази ходимларининг меҳнатларини юксак эътирофи сифатида уларга Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида берилган эсдалик совғаси ва кўкрак нишони, шунингдек Бош бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ва пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech