25 Октябр 2022 йил 1685

Мақсад - Ёш авлод ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш 

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази раҳбарияти ташаббуси билан марказда вақтинча сақланаётган болалар билан профилактик давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва туман ИИО ФМБ масъул ходимлари, шунингдек, тиббиёт муассасаси шифокорлари ва диний идора вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида бугунги кунда барчани ташвишга солиб келаётган диний экстремизм ва терроризмнинг жирканч кўринишлари ва оқибатлари тўғрисида тўхталиб ўтилди. Тадбирда сўз олган диний идора вакили ислом динининг йўналишлари ҳақида сўзлаб, шунингдек экстремистларнинг найранглари ҳақида огоҳлантирди. Ички ишлар органлари ходимлари йиғилганларга, ёш авлодни ноқонуний хатти-ҳаракатларга жалб қилинишини олдини олиш бўйича тушунтиришлар беришди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

Барча янгиликлар

Text to speech