Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари аномал совуқ сабабли юзага келган ҳолатда қийин шароитда қолганларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқдалар. Хусусан, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳудудий профилактика инспекторлари билан биргаликда уйма-уй юриб, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган оилалардан хабар олишди.
Яқинда ходимлар Шайхонтоҳур тумани Хадра маҳалласида яшовчи 87 ёшли Тамара Васильевнанинг ҳолидан хабар олиб, унинг турмуш шароити, муаммолари билан қизиқди. Улар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари билан биргаликда соғлиғида муаммо бўлган ушбу аёлга муддати ўтган паспортини ID-картага алмаштиришга ёрдам беришди. Шунингдек, Жангоҳ маҳаллада яшовчи ёлғиз яшовчи кекса Маъсуда опанинг ҳолидан хабар олдилар. Аёлга имтиёзли асосда санаторийга йўлланма берилди. Шунингдек, ёрдамга муҳтож аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар тўплами топширилди.
Мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш ишлари барча туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.