Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Манфаатлар тўқнашуви – коррупция ўчоғи” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили Акмалжон Раҳимжонов маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органларидаги манфаатлар тўқнашуви деганда, ходимнинг шахсий манфаати унинг хизмат вазифаларини объектив бажаришига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган ва қарама-қаршилик юзага келадиган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳолат тушунилишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. Шундан сўнг “Тўмарис издошлари” мусобақасида фаол қатнашиб, ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ходималарни тақдирлаш маросими бўлди.
Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.