17 Феврал 2023 йил 844

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида маънавият ойлиги доирасида тадбирлар давом этмоқда

Ички хотиржамликни шакллантиришда, ўқувчиларда юз бераётган ўзгаришларни аниқлаб, тўғри баҳолай олиш, уларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришда ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирокида педагогларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Улар боланинг эмоционал интеллектининг ривожланишига таъсир қилувчи ижобий энергияни келтириб чиқаради, бу эса келажакда унинг етук инсон бўлиб етишиб чиқишига таъсир қилади. Педагоглар олдига Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида таҳсил олаётган болаларнинг маънавиятини юксалтириш масаласи қўйилган. “Баркамол авлод” мактаби ўқитувчилари томонидан рассомчиликнинг маҳорат сирларини очиб берувчи дарслар ўтказиб, шу мактаб ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Юнусобод тумани маданият ишлари бўлими ходимлари томонидан дутор, рубоб, доира, фортепиано каби чолғу асбобларини чалиш бўйича дарслар ўтказилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech