Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Байроқ – ҳурлик тимсоли, эзгулик рамзи” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакили Маъмура Зоҳидова маъруза қилди. У ўз нутқида, Ватан байроғи – муқаддас эканлигини, аждодлар орзу-армони акс этган халқимизнинг бугуни, келажакка бўлган комил ишончи жилоланган бу қутлуғ рамзни асрашимизни, зеро, чинакам ватанпарварлик шундан бошланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.