13 Март 2023 йил 635

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Коррупцияга қарши курашиш - тараққиёт кафолати” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вакили, юридик фанлар номзоди Хасан Ҳайитов маъруза қилди. У ўз маърузасида, давлат тараққиётига тўсқинлик қилувчи салбий омил сифатида коррупцияга қарши курашиш умуммиллий иш эканлигини, унда барча манфаатдор вазирликлар, идора ва ташкилотлар, шунингдек, мамлакатимиз фуқаролари иштирок этиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech