8 Август 2022 йил 2703

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” мавзусига бағишланди. Тадбирда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни илгари суриб Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод маъруза қилди. У ўз маърузасида бугунги кунда китобхонлар сафи кенгайиб бораётгани ҳамда ёшларнинг илмий-оммабоп адабиётларни ўқишга қизиқаётганини таъкидлади. Тадбир давомида шоир иштирокчиларга ўзи ёзган шеърларини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар бериш тўғрисидаги буйруқ ўқиб эшиттирилди. Уларни тантанали равишда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Алиахмед Чориев топширди.

Барча янгиликлар

Text to speech