5 Декабр 2022 йил 638

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети бошқарма бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Бекзод Нариманов маъруза қилди. У ўз маърузасида, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар энг аввал инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатини кўзлаган янги нормаларни ўзида мужассам этишга қаратилгани диққатга сазоворлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир давомида, ИИВ бирлашган таҳририяти бошлиғи ўринбосари майор Aзизжон Файзиев сўзга чиқди. У “Кадрлар хизматининг фидойи ходимлари” китобини тақдим этиб, бир неча нусҳаси Тошкент шаҳар ИИББга совға қилди.
Тадбирнинг якуний қисмида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ходимларга комиссия қарори билан моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, фидокорона хизматлари учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech