28 Июн 2022 йил 1205

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади – инсон қадри, халқ манфаатларини амалда таъминлашдир” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Миродилжон Баратов маъруза қилди. У ўз маърузасида мамлакатимизнинг асосий қонуни Конституция эканлигини ҳамда тез орада конституцияга катта ўзгартиришлар киритилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech