17 Октябр 2022 йил 1941

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзлигимиз тимсоли” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Феруза Муҳиддинова маъруза қилди. У ўз маърузасида, ўзбек тили жонажон Ватанимизда яшаётган барча фуқароларимиз учун азиз ва қадрли тилга айланиши, унинг жозибадорлигини ошириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкиблаб ўтди. Зеро, тил – ўзлигимизни англаш рамзи, унга бўлган ҳурмат, халқимизга, унинг бетакрор маданияти ва тарихига ҳурматдир.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech