19 Июн 2025 йил 441

Мактабдаги оромгоҳлар раҳбарлар эътиборида

Юртимизда ёз. Болалар таътилда. Таътил даврида болаларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказиш бўйича пойтахт ИИББ ҳамда мутасадди идоралар ҳамкорлигида “Долзарб 90 кун” тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида пойтахтимизнинг барча туманларида жойлашган умумтаълим мактабларида оромгоҳлар ташкил этилиши ва унда болаларнинг фойдали машғулотларга жалб этиш учун шарт-шароитлар яратилиши белгиланган.
Куни кеча пойтахтимизнинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи тумандаги 125-сонли мактабда болаларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида ташриф буюриб, ўқувчиларнинг маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган хоналари, уларнинг кўргазмали қуроллар ва етарли анжомлар билан жиҳозланиши, спорт майдонларини кўздан кечирди. Оромгоҳда навбатдаги мавсумда 110 нафар ўқувчи ўғил-қизлар ҳордиқ чиқармоқда. Масканда болалар учун шахмат-шашка, волейбол, футбол, рассомчилик каби тўгараклар фаолият юритмоқда. Шунингдек, ҳафтада бир маротаба сув ҳавзасига олиб борилиши ташкиллаштирилган. Туман ИИО ФМБ катта инспектор-психологи, лейтенант Б.Имомалиев мактаб маъмурияти билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб, режа асосида “Ўсмир” ҳуқуқий профилактик тадбирини олиб бориш билан болаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасида тадбирлар ўтказиб келмоқда. Туман ИИО ФМБ раҳбари болаларга яратилган шароитлар, олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишиб, унинг болалар учун янада қизиқарли ва самарали бўлиши учун ўз тавсияларини берди.

Барча янгиликлар

Text to speech