29 Ноябр 2022 йил 1356

Юнусобод туманидаги бир қанча маҳаллаларда фуқароларнинг сайёр қабуллари ўтказилди

Куни кеча Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Aбдумажид Шермухамедов, ҳамкор идора ва ташкилот масъуллари билан биргаликда маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказди.
Жумладан, “Жомий” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда бошқарма бошлиғига 14 нафардан зиёд фуқаролар турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Шундан 2 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 6 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, яна 6 та мурожаат бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш муддатлари белгиланди. Шундай сайёр қабул “Ғайратий” маҳалла аҳолиси билан ҳам бўлиб ўтди. Учрашув давомидаги 5 та мурожаатдан, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 1 нафар мурожаатчига эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кейинги қабул туманнинг “Биллур” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда 6 та мурожаатдан 3 таси жойида ҳал этилиб, 3 та мурожаат бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш муддатлари белгиланди.
Навбатдаги сайёр қабул туманнинг “Анорзор” ва “Адолат” маҳаллаларида ташкил этилди. Сайёр қабул давомида 35 нафардан зиёд фуқаролар турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Мурожаатлар асосини ишга жойлашиш, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар ташкил этди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, қолганларини тўлиқ ҳал этиш учун тегишли давлат идораларига юборилди.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: