22 Январ 2026 йил 1508

ЭЪЛОН

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида, жорий йилнинг 23 январь (жума) куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи полковник Рамазон Ашроповнинг шахсий қабули ўтказилади.

Қабулда тергов ишлари, эксперт-криминалистика фаолияти, ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлари, шунингдек, миграция ва персоналлаштириш масалалари юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шахсий қабул қуйидаги шаклда ташкил этилади:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун соат 09.00 дан 16.00 гача ИИВ қошидаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида.
(Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй).

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳолиси учун, онлайн шаклда, шу куни соат 16.00 дан 22.00 га қадар видеоконференц алоқа орқали.

Жойлардан иштирок этиш ниятидаги фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБларининг биноларида жойлашган студияларидан қатнашишлари мумкин.

Барча янгиликлар

Text to speech