Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини самарадорлигини ошириш мақсадида, мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 30 июль (чоршанба) куни ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ, қайта тикланиш ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масалалар бўйича Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг шахсий қабули ўтказилади.
Қабул, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида, соат 10:00дан бошлаб ўтказилади (Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62).