25 Апрел 2025 йил 947

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ички ишлар органларига кўнгиллилар (волонтёр)ни таклиф қилади

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси пойтахтимизда жойлашган туризм намойиши объектларига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашда жамоатчи ёрдамчи сифатида кўнгиллилар (волонтёр)ни ҳамкорликка таклиф қилади.

Бундан Сиз, Бош бошқарма Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида сайёҳлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашасиз.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолиятига жамоатчи ёрдамчи сифатида –
- ўн саккиз ёшдан кичик ва қирқ беш ёшдан катта бўлмаган;
- соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга қодир;
- муқаддам судланмаган;
- ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турмаган;
- яшаш ва ўқиш жойи бўйича ижобий тавсифланган кўнгиллилар жалб қилинади.

Мурожаат учун телефон +99899-010-92-42, +998919131449

Барча янгиликлар

Text to speech