3 Июн 2022 йил 1283

Кўп қаватли уйнинг томи – сайр қилиш учун жой эмас

Ижтимоий тармоқларда “Сергели туманида ёш йигит ва қиз 9-қаватли бинонинг том қисмига чиқиб ўтирган” деб номланган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур хабар Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари эътиборидан четда қолмади.
Сергели тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори майор Ш.Хайдаров ушбу ҳолатни жойига чиқиб ўрганди. Келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида, Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласидаги тасвирга туширилган уйнинг уй бошиси, МФЙ раиси ва ширкат раҳбарлари иштирокида ушбу уй аҳолиси ўртасида, уйларнинг ертўлага тушиш ҳамда томга чиқиш эшикларини очиқ ҳолда қолдирмаслик, ҳавфсизлик қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу уйнинг томга чиқиш эшиги қулфланди ва доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида, уй боши ва профилактика инспектори масъул этиб белгиландилар.

Ҳурматли фуқаролар! Кўп қаватли уйларнинг том қисми ўйнайдиган ёки сайр қиладиган жой эмас, бу ҳақида фарзандларингизга ҳам тушунтиришингизни сўраймиз. Биргина қалтис қадам тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутманг.

Барча янгиликлар

Text to speech