24 Январ 2023 йил 607

Ўқитувчиларнинг конструктив мулоқоти

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети инглиз тили филологияси кафедраси профессор-ўқитувчилари ва академик лицейнинг Тилларни ўрганиш кафедраси ўқитувчи-педагоглари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўқитувчилар хорижий тилларни ўргатишда замонавий педагогик технолигиялардан фойдаланиш, инновацион усулларни қўллаш, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий Археология Марказининг бир гуруҳ археолог олимлари ўқитувчи-педагогларга мамлакатимиз ҳудудида археология ва антропология соҳасида олиб борилаётган ишлар, тарих фанини ўқитишда археология ва антропологиянинг аҳамияти бўйича семинар-тренинг ўтказишди.

Барча янгиликлар

Text to speech