7 Декабр 2022 йил 759

Конституция менинг тақдиримда: Ҳуқуқ ва бурчларимиз акс этган қомус

Конституция Ўзбекистонда яшаётганга ҳар бир фуқаронинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Хусусан, Асосий қонунимизнинг 37-моддасида «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир», деб ёзиб қўйилган. Мен ҳам ўзим танлаган соҳада – ички ишлар органлари тизимида фаолият юритаётганимдан фахрланаман.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг қадр-қимматини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мунтазамлик касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар» деб эътироф этилиши эса юртимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ролини оширишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳуқуқларимиз билан бир қаторда, фуқаровий бурчларимиз ҳам Конституциямизда белгилаб қўйилганки, уларни бекаму кўст адо этиш шу мамлакат фуқароси бўлган инсоннинг виждон амридир.
Шундай экан, менга юклатилган вазифага сидқидилдан ёндашишга ҳаракат қиламан, эгнимга ички ишлар органлари либосини кийиб, касбнинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда бор кучим ва салоҳиятимни ишга солиб хизмат қиламан.
Шаҳло АЗИМОВА,
Олмазор тумани ИИОФМБ 2-сонли ИИБ ҲПБ ёшлар масалалари бўйича профилактика катта инспектори, катта лейтенант.

Барча янгиликлар

Text to speech