26 Июл 2025 йил 460

Яккасаройда тунги осойишталик – ҳамкорликда таъминланади

Мамлакатимиз бўйлаб 15 июлдан 15 августгача давом этаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида жойларда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу кенг кўламли ташаббуснинг асосий мақсади – фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсиз ва соғлом муҳитни яратишдир.

Шу мақсадда бугун Яккасарой туманида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамшиев ҳамда ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов Нукус кўчасида ташкил этилган “Ҳамкор” хизматининг тунги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида масъуллар ходимларнинг навбатчилик жараёнини кўздан кечириб, фуқаролар билан мулоқот қилдилар. Хизматнинг ташкил этилиши, унинг самарадорлиги ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова ушбу ташаббуснинг аҳамиятига тўхталар экан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида барчанинг бирдек масъул эканини таъкидлади: Осойишталик – ҳар биримизнинг бурчимиз. Маҳаллаларимизда тинчлик ҳукм суриши учун барча идоралар, жамоатчилик ва фуқаролар биргаликда ҳаракат қилиши зарур, – деди ҳоким.

Унутманг! Хавфсиз ва осойишта жамиятни барпо этиш – барчамизнинг умумий вазифамиздир.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech