Яккасарой туманида Президент қарори ижроси юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди
Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январда қабул қилинган ПҚ-1-сонли “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов раислик қилди. Унда мазкур қарор ижроси доирасида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Икром Тиллаев, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев, Яккасарой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурбек Шамсиев, туман прокурори Бекзод Шамшиев, туман ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Жамшид Эргашев, шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда тумандаги масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар, камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантиришда манзилли ёндашувни кучайтириш, профилактик чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш ҳамда жамоатчилик иштирокини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.