11 Феврал 2026 йил 113

Яккасарой туман ҳокимлигида ахборот технологиялари соҳасида содир этилаётган кибержиноятлар, уларнинг олдини олиш ва профилактика чораларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Яккасарой туман ҳокимининг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамда туман ҳокимлигининг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Семинар давомида бугунги кунда кенг тарқалаётган кибержиноят турлари, хусусан, интернет орқали фирибгарлик, шахсий маълумотларни қўлга киритиш, банк карталари билан боғлиқ жиноятлар ва ижтимоий тармоқлардаги хавфлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида рақамли маданиятни ошириш, киберхавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва огоҳликни кучайтириш бўйича амалий тавсиялар билдирилди.

Таъкидланганидек, кибержиноятларнинг олдини олишда давлат органлари билан бир қаторда ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулияти ва ҳушёрлиги муҳим аҳамият касб этади. Фақат ҳамкорлик ва тизимли профилактика орқали ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашиш мумкин.

© Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech