11 Июн 2025 йил 519

Киберспортчиларимизни ғалаба билан қутлаймиз

       Ички ишлар органларининг иқтидорли ва истеъдодли ёш ходимларни аниқлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали уларнинг ижодий, касбий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун “Ёшлар ойлиги” доирасида 2025 йилнинг 9-10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида киберспорт бўйича “Келажак ўйинлари” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа иккита шартдан иборат бўлиб, биринчи шарти – виртуал маконда баҳслашиш мусобақаси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Кибер арена”да, амалий қисми эса Яшнобод туманида жойлашган “Steak ball”да ўтказилди. Мусобақада жами 18 та жамоа қатнашган бўлиб, ҳар бир жамоада 5 нафардан иборат иштирокчилар ўзаро куч синашишди. Мазкур турнир ёш ходимларда жанговар шайликни ошириш, жамоа бўлиб қарор чиқариш, ҳамжиҳатликда ишни ташкиллаштириш, стратегик режалар тузиш ҳамда жанговар, тактик тайёргарлик билими, кўникмаларини самарали қўллаш имконини берди. Беллашувлар якунига кўра жамоавий ҳисобда Бухоро вилояти 3-ўринни, Тошкент шаҳри 2-ўринни, Қорақалпоғистон республикаси жамоаси 1-ўринни қўлга киритдилар.
       Тошкент шаҳар ИИББ да бўлиб ўтган ғолибларни тақдирлаш маросимида ИИВ раҳбарияти ва мусобақа иштирокчилари қатнашди. Уларга диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech