4 Июн 2025 йил 429

“Касбга садоқат, оилага муҳаббат, қатъий интизом” шиори остида 19-майдан 19 июн кунига қадар “ОИЛА – ХОДИМ – РАҲБАР самимий мулоқот ойлиги” эълон қилинган.

Шу боис, Учтепа тумани Маданият саройида Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан Учтепа тумани ҳокими Бунёд Мамаджанов ва Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи полковник Д.М.Мирсадиковлар учрашув ўтказилди.

Учрашувда ходимларга ва уларнинг ота-оналарига “Нафснинг сўнги манзили” номли видеоролик қўйиб берилди.

Ўтказилган тадбирда хизмат вазифаларини ҳушёрлик билан виждонан ва намунали бажариш орқали ҳамкасбларига ўрнак кўрсатиб, туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги учун Учтепа тумани бўйича Ички ишлар органлари 10 нафар ходимларининг ота-оналари Учтепа тумани ҳокимининг Ташаккурномаси ва совғалари топширилди.

© Учтепа туман ҳокимлиги

Барча янгиликлар

Text to speech