26 Август 2022 йил 1386

Юнусобод туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Пробация бўлими назорати остидаги шахсларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, шу жумладан, уларни иш билан таъминлаш мақсадида, Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимининг ташаббуси ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Юнусобод туманидаги 220-сонли ўрта мактаб ҳудудида “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида жами 30 дан ошиқ назорат остидаги шахслар қатнашди. Юнусобод туманидаги ташкилот раҳбарлари ҳамда кадрлар гуруҳи мутаҳассислари ишлашга қизиқиш билдирган ҳар бир маҳкум билан суҳбат ўтказиб, уларга тўланадиган ойлик иш ҳақи, ҳар ойда бериладиган ижтимоий пакети ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунчалар беришди. Тадбир давомида назорат остидаги 12 нафар шахсларга ишга йўлланмалар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech