Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими масъул ходимлари томонидан туманда жойлашган мактаб, лицей ва коллеж директорлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ёшлар авлод тарбиясидаги муаммолар, таълим муассасалари ўқувчиларининг дарсларга қатнашмаётганлиги, ўсмир ва ёшларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўяётгани сабаблари ҳақида очиқ гапириб ўтилди. Шунингдек, туман 2-сонли ички ишлар бўлими ходимлари “Оқтепа” маҳалласида яшовчи хотин-қизлар билан учрашув ўтказдилар. Тадбир давомида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга турли соҳаларда фаолият юритишлари учун шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди. Мутахассислар иштирокчилар эътиборини хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда психологик ёрдам олишлари, бандлигини таъминлаш масасаларида манзилли қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратдилар.